«ARIA SUG‘URTA TASHKILOTI»


			<div style='padding: 1rem; margin: .2rem .4rem;border: 1px solid red;background-color: moccasin;color: #1e1e1e;font-size: .85rem;z-index: 100;position: relative;'>
			Error: <b> #8 - Предупреждение | E_NOTICE</b>
			<br />Строка: <b>42</b> в файле <b>/home/admin/web/ariainsurance.uz/public_html/temp/smarty/compile/main_aria_ru^de675e7830a632af6683f3fc0a1531bf835181c5_0.file.news-article.tpl.php</b>
			<br /><b>Undefined property: stdClass::$name</b>
			</div>

Ҳурматли акциядорлар!

«ARIA SUG‘URTA TASHKILOTI» AJ Кузатув кенгашининг 2022 йил 03 июндаги қарорига асосан Жамият акциядорларининг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши 2022 йил 25 июнь куни Тошкент шаҳар Шайхонтохур тумани Навоий, 39 уй бўйича жойлашган Жамиятнинг бош офиси биносида ўтказилади.

Йиғилиш соат 10:00 да бошланади. Акциядорларни руйхатга олиш соат 09:00 дан бошланади. Акциядорларни руйхатга олиш соат 09:50 да тугатилади. Умумий йиғилиш ўтказиш учун Жамият акциядорлари реестри 2022 йил 21 июнь ҳолатига тузилади.

 

Кун тартиби:

  1. Жамият акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.
  2. Саноқ комиссияси аъзолари таркибини тасдиқлаш тўғрисида.
  3. Жамият фаолиятининг 2021 йил якунлари бўйича йиллик ҳисоботни тасдиқлаш тўғрисида.
  4. Жамият томонидан 2021 йил якунлари бўйича кўрилган соф фойдани тақсимлаш, дивиденд тўлаш тўғрисида.
  5. Жамият томонидан 2022 йил 1-чорак якунлари бўйича кўрилган соф фойдани тақсимлаш, дивиденд тўлаш тўғрисида.
  6. Жамият Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш тўғрисида.
  7. Жамиятнинг Бош директори ваколатини узайтириш тўғрисида.
  8. Жамият акциядорларининг навбатдаги йиллик Умумий йиғилишигача бўлган даврда аффилланган шахслар билан жорий хўжалик фаолияти жараёнида тузилиши мумкин бўлган битимларни олдиндан маъқуллаш тўғрисида.
  9. Жамиятнинг Уставини янги таҳрирда тасдиқлаш тўғрисида.
  10. Жамиятнинг “Акциядорлар Умумий йиғилиши тўғрисида”,“Кузатув кенгаши тўғрисида”, “Ижроия органи тўғрисида”ги Низомларини янги таҳрирда тасдиқлаш тўғрисида.
  11. Жамият Тафтишчиси фаолиятини тугатиш тўғрисида.
  12. Жамиятнинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш тўғрисида.

Акциядорларнинг умумий йиғилишида қатнашиш ва овоз бериш учун, акциядорларда шаҳсни тасдиқловчи хужжат, акциядорлар вакилларида эса қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома бўлиши лозим.

Акциядорлар умумий йиғилишда кўриб чиқиладиган масалалар бўйича маълумот ва материаллар билан Тошкент шаҳар Шайхонтохур тумани Навоий, 39 уй бўйича жойлашган «ARIA SUG‘URTA TASHKILOTI» AJ нинг биносида ушбу эълон берилган кундан бошлаб йиғилиш ўтказиладиган кунга қадар соат 10:00 дан 17:00 гача танишишлари мумкин.

Электрон почта манзили: info@ariainsurance.uz.

Телефон: (71) 202-88-88.

 

Кузатув кенгаши